Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг бир ўринбосари лавозими қисқартирилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг касб-ҳунар таълими масалалари бўйича ўринбосари Муродулло Холмуҳамедов лавозимидан озод этилди. Президент қарорига асосан, вазирнинг яна бир ўринбосари лавозими бекор қилиниши кутиляпти.
Вазирлик матбуот хизмати Kun.uz'га Муродулло Холмуҳамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимини тарк этганини маълум қилди.
Муродулло Холмуҳамедов 2017 йилдан буён вазирликнинг Касб-ҳунар таълими маркази раҳбари ҳамда 2019 йилдан вазир ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди. У бунгача вазирликнинг Самарқанд вилояти бошқарма бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритган.
Шу йил апрел ойидаги президент қарорига кўра, вазирлик ва марказий идораларда раҳбар ўринбосари лавозимларидан 40 таси қисқартиришга тушганди. Қарорда, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг икки ўринбосари лавозими бекор қилиниши кўрсатилган: улардан бири касб-ҳунар таълими масалалари бўйича ўринбосар лавозими экани таъкидланиб, иккинчи ўринбосар лавозими қайси эканига аниқлик киритилмаган.
Kun.uz манбасига кўра, қисқартирилаётган иккинчи мансаб – вазирнинг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари лавозимидир.
Бу лавозимда 31 ёшли Юсуф Абсоатов ишлаб келмоқда. У 2020 йил январида президент ўтказган йиғилишда вазир ўринбосарлигига тавсия қилинганди. У ўша вақтда Ўзбекистон Миллий университетининг 2-босқич магистратура талабаси эди.
Эслатиб ўтамиз, 4 йил мобайнида олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Узоқбой Бегимқулов куни кеча мактабгача таълим вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Мавзуга оид
11:40 / 27.09.2021
Иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тасдиқланди
10:27 / 22.09.2021
«Ҳеч қайси фирма талабалар ўқишини хориждан Ўзбекистондаги ОТМга кўчиришга олдиндан кафолат бера олмайди» - ДТМ
14:09 / 21.09.2021
Тошкент вилоятида Корея университети филиали ташкил этилади
11:29 / 20.09.2021