Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президенти Душанбеда тантанали кутиб олинди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига етиб борди.

Душанбе халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Тожикистон президенти Имомали Раҳмон кутиб олди.

Аэропорт олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари ва шиорлар билан безатилган.

Ўзбекистон раҳбарини кутиб олишда кўплаб ёшлар ва ижодий жамоалар ҳам иштирок этди.







Президентлар музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон шериклигининг кенг кўламли кун тартибини кўриб чиқадилар ҳамда халқаро ва минтақавий даражадаги алоқалар юзасидан фикр алмашадилар.

Амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:41 / 02.04.2026
Тожикистон президенти озиқ-овқат нархлари «мисли кўрилмаган даражада» ошишидан огоҳлантирди
20:14 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026