Жаҳон | 22:47 / 12.06.2021
14175
1 дақиқада ўқилади

Москвадаги қатор шифохоналар коронавирус беморлари учун мослаштирилмоқда

Шаҳарда охирги суткада йил бошидан буён коронавирус юқтириш билан боғлиқ энг юқори кўрсаткич қайд этилди.

Фото: livekuban.ru

Москва ҳукумати шаҳар шифохоналаридаги минглаб койкаларни коронавирус беморлари учун мослаштирмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин хабар қилди.

«Катта оқимдаги беморларни тиббий ёрдам билан таъминлаш мақсадида шаҳар стационарларидаги минглаб койкаларни қайтадан мослаштиришга мажбурмиз», — деди у.

РБКнинг хабар беришича, Москвадаги бешта поликлиника коронавирус диагностикасига мослаштирилади. Шаҳардаги 15-шифохона тўлалигича коронавирус беморлари билан ишлашга ўтади.

Аввалроқ Сергей Собянин коронавирус тарқалишини тўхтатиш билан боғлиқ янги чекловлар киритилиши тўғрисидаги фармонни имзолаганди.

Москвада охирги суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 6701та ҳолат аниқланган бўлиб, бу йил бошидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Шаҳарда коронавирус юқтирганлар сони 1,2 миллиондан ошган, 20838 бемор вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид