Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда коронавирус тарқалиши авж олгани хабар қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги буни рад этди
Охирги икки ҳафта давомида ижтимоий тармоқларда Тожикистонда коронавирус инфекцияси яна авж олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо соғлиқни сақлаш вазирлиги бу гап-сўзларни рад этди.
«Азия-Плюс» сайти ўз манбаларига таяниб ёзишича, мамлакатдаги турли лабораторияларда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.
«8 июн куни биргина Душанбеда 100га яқин кишида коронавирус аниқланди», – деган «Диамед» хусусий лабораторияси ходими.
Яна бир хусусий лаборатория ҳам коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланаётганини тасдиқлаган.
Аммо соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги давлат лабораторияси йил бошидан буён бирорта ҳам мусбат натижа қайд этилмаганини билдирган.
«Бир кунда 100 кишида коронавирус аниқлангани тўғрисидаги гап ёлғон. Агар шундай бўлганида барча шифохоналар беморлар билан тўлиб кетарди», – деган лаборатория вакили.
Манбаларнинг маълумот беришича, Хўжанд шаҳрида ҳам коронавирус юқтиришда гумонланган беморлар бор, аммо шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси бу маълумотни рад этган.
Тожикистон ўтган йили мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилганини апрел охирида – ЖССТ миссияси Тожикистонга келиши арафасида тан олганди.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025