Жамият | 09:24 / 12.06.2021
3223
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда бир қанча автобуслар ҳаракатига ўзгартиришлар киритилмоқда

Тошкент шаҳрида 106- ва 184-сонли автобус йўналишлари ҳаракати узайтирилади ҳамда 183-сонли йўналишдаги автобуслар сони кўпайтирилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги "Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 157-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда aҳолидан келиб тушган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, шунингдек, йўналишлар тармоғини тартибга солиш ва мақбуллаштириш мақсадида, 2021 йил 14 июндан бошлаб:

106-сонли “Хўжа маҳалласи — Саодат савдо маркази” автобус йўналишининг ҳаракати “Хўжа маҳалласи” сўнгги бекатидан Ўқитувчи, Миллий боғ кўчалари орқали “Учхоз маҳалласи” ҳудудигача узайтирилади ва йўналишдаги автобуслар сони 10 тадан 11 тага (+1) кўпайтирилади;

184-сонли “Бинокор қўрғони — Сергели 4-даҳаси” автобус йўналишининг ҳаракати Қипчоқ кўчаси, Файзли маҳалласи, ТҲАЙ, Қумариқ кўчаси орқали “Маҳаллий аэропорт-3” сўнгги бекатигача узайтирилади. Келгусида йўналишдаги жадваллар сони йўловчилар оқими шаклланишига кўра кўпайтирилади. 

183-сонли "Бинокор қўрғони - Қўйлиқ деҳқон бозори" йўналишидаги автобуслар сони 4 тадан 5 тага (+1) кўпайтирилади.

Мавзуга оид