Ёз иссиғида кўчирилган дарахтлар қуриб қолмайдими?
Тошкент ер усти метросининг Қўйлиқ–Сергели йўналиши қурилиши давом этмоқда. Бу жараёнда 700 тупдан ортиқ дарахт ё кесилади, ёки бошқа жойга кўчириб ўтқазилади.
Тошкент шаҳар экология бошқармаси етакчи мутахассиси Шаҳло Абдужалилова дарахтлар иссиқ ёз фаслида кўчириб ўтқазилиши ҳақида Kun.uz саволига жавоб берди.
«Шаҳарда дарахтларни кўчириб ўтқазадиган махсус техникалар олиб келинган. Қонун-қоидаларига асосан, дарахтларни баҳорги ва кеч кузги мавсумларда кўчириб ўтқазиш мақсадга мувофиқ. Бу пайтларда дарахтлар таналарида сув қочган, уйқу фаслида бўлади. Уларнинг қайта кўкариб кетиш имконияти 80 фоизгача баҳоланади.
Агар кеч кузгача дарахтлар қурилишга халақит бериши ҳолатлари юзага келса, мутахассислар маслаҳат қилади, игнабаргли дарахтлар суғорилиб, атрофидаги лойи билан кўчирилиб, агротехникаси бажарилади, кунига икки марталаб ҳам суғориш ташкил этилиши мумкин.
Ушбу кўчирилган дарахтларга махсус ташкилотлар бириктирилади. Агар улар қуриб қоладиган бўлса, маъмурий жавобгарлик белгиланади», деди шаҳар экология бошқармаси вакили.
Шаҳло Абдужалилованинг сўзларига кўра, диаметри 100 см.дан зиёд дарахтларни кўчириш мақсадга мувофиқ эмас ва рўйхатга олинганлар ичида бундай дарахтлар учрамайди.
«Бу рўйхатда жуда катта дарахтлар деярли йўқ. Мисол учун, ноёб ва узоқ умр кўрадиган эман дарахтини олсак, баъзи ҳудудларда битта, баъзисида умуман йўқ. Ёки шумтол – 36 туп. Терак каби умри қисқа дарахтлар кўчириб ўтқазилмасдан, кесилишига рухсат берилиши ҳам мумкин, чунки тераклар узоғи 25-30 йил яшайди. Уларнинг ўрнига қарорда белгиланганидек битта дарахтга ўнта дарахт экилади.
Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида ҳар бир туман бўйича 5 нафардан инспекторлар томонидан дарахтлар кесилмаслиги назоратга олинган. Лекин бу беш киши катта ҳудудни эплаши қийин, шунинг учун ҳамшаҳарларимиздан дарахт кесилиши ҳолатларига дуч келишса, албатта, ишонч телефонларига қўнғироқ қилишларини сўраб қоламан», дейди у.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024