Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вақтинчалик рўйхатда турган фуқароларнинг фарзандларини мактабга қабул қилишда чекловлар мавжуд эмас – ММТВ
Вақтинчалик рўйхатда турган фуқароларнинг фарзандларини мактабга қабул қилиш жараёни 1 августдан бошланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (ММТВ) ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатда турганларнинг фарзандлари мактабга қабул қилинмаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Қайд қилинишича, вақтинчалик рўйхатда турган фуқароларнинг фарзандларини мактабга қабул қилишда чекловлар мавжуд эмас.
«Конституция ҳамда «Таълим тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, мактаб ёшига етган ҳар бир боланинг билим олиш ҳуқуқи кафолатланади ва ҳеч бир бола таълимга жалб этилмасдан — мактабга жойлашмасдан қолмайди», дейилади баёнотда.
ММТВ ушбу қонуний талаблардан келиб чиққан ҳолда, болаларнинг билим олиш ва мактабга жалб этишда бирдек масъул ва манфаатдор эканини маълум қилди.
«Ота-оналардан фарзандларини жорий йил 31 июлга қадар доимий яшаш манзили бўйича мактабга жойлаштиришини сўраган ҳолда, 1 августдан эътиборан микроҳудуддан ташқари, шу жумладан вақтинчалик рўйхатга қўйилган фуқароларнинг фарзандларини ҳам мактабларга бериш имконияти борлигини эслатиб ўтамиз», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, жорий ўқув йилида 738 минг нафар бола биринчи синфга қабул қилиниши режалаштирилган. Бугунги кунга қадар умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига 512 минг нафардан ортиқ бола қабул қилинган.
Умумтаълим мактабларига болаларни 1-синфга қабул қилиш жараёнлари жорий йил 20 июндан бошланди. Маъмурий регламентга кўра, қабул жараёни 2 босқич - 20 июндан 1 августга қадар бириктирилган микроҳудуд доирасида, 1 августдан 15 августга қадар микроҳудуддан ташқари қабул доирасида амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026