Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев Россия-АҚШ саммитида Украина бўйича эришиладиган келишувларни тан олмаслигини билдирди
Ташқи ишлар вазирининг фикрича, Украина музокараларнинг муҳим мавзуси бўлади.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден ўртасида ўтказиладиган учрашув борасида фикр билдирди.
«Биз АҚШ президентининг позициясини яхши биламиз. Ушбу учрашувда бизнинг орқамиздан Украинага оид бирор келишувга эришилишида хатар кўрмаяпмиз. Ҳамкорларимизга Украина иштирокисиз унга оид ҳеч қандай келишувни тан олмаслигимизни етказганмиз», — деди Кулеба.
Вазирнинг фикрича, Украина музокараларнинг муҳим мавзуси бўлади.
Кулеба Украина ташқи ишлар вазирлиги воқеаларнинг ҳар қандай ривожига тезкорлик билан жавоб қайтаришга тайёрлигини билдирди.
Путин ва Байден ўртасидаги учрашув 16 июн куни Женевада ўтказилади.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, бўлажак музокараларда стратегик барқарорлик, коронавирус пандемияси, кибержиноятчиликка қарши кураш, иқтисодий ҳамкорлик, иқлим ва Арктика мавзулари муҳокама қилинади. Шунингдек, Украина, Сурия, Ливия, Афғонистон ва Тоғли Қорабоғ масалалари кўриб чиқилади.