Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда узоқ йиллик чинор ва арча дарахтларини кестирган йўл қурилиши мутасаддисига чора кўрилди
Сурхондарё вилояти Денов туманида кўп йиллик чинор ва арча дарахтларини кестирган йўл қурилиши мутасаддисига чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда Денов туманида 50-70 йиллик чинорлар кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Мазкур хабарлар юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Денов туман инспекцияси инспекторлари томонидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш жараёнида Денов тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида иш юритувчи лавозимида ишлаб келаётган Н.А. томонидан 2 туп чинор, 2 туп арча дарахти ноқонуний равишда таг қисми билан кесишга рухсат берилгани аниқланган.
Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро Н.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари (1 225 000 сўм) миқдорида маъмурий жарима солинган. Бундан ташқари ўсимлик дунёсига 14 577 500 сўм миқдорида зарар ҳисобланган.
Мавзуга оид
21:17 / 06.07.2021
Кичик тажриба: Дарахтлар – жазирама иссиқдан кучли ҳимоя
16:18 / 06.07.2021
Сурхондарёда 109 туп қимматбаҳо дарахт ноқонуний кесиб ташланди
22:08 / 05.07.2021
“Ҳали рухсат берилмаган” — Экоқўмита раиси ўринбосари метро қурилиши туфайли кўчириладиган дарахтлар ҳақида
15:19 / 05.07.2021