Жаҳон | 19:06 / 17.06.2021
5977
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг март ойида чақириб олинган АҚШдаги элчиси келаси ҳафтада Вашингтонга қайтади

Антонов март ўрталарида АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путин тўғрисида кескин фикр билдирганидан сўнг Россияга чақиртириб олинганди.

Анатолий Антонов / Фото: MARK WILSON / GETTY IMAGE

Март ойида Москвага чақириб олинган Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов келаси ҳафтада Вашингтонга қайтади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

«У келаётган иш ҳафтасини бевосита Вашингтонда ўтказади», деди Захарова.

Антонов март ўрталарида АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путин тўғрисида кескин фикр билдирганидан сўнг Россияга чақиртириб олинганди.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, у АҚШ президенти Жо Байден жамоасининг ишини таҳлил қилиш мақсадида маслаҳатлашувга чақиртирилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид