Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда ертўладан кабель ўғирлаётган шахс қўлга олинди
Нукусда тунги вақтда ертўладан кабель ўғирлаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 6 июнь куни соат 23:00лар атрофида кўп қаватли уйнинг ертўласида фонарь билан ҳаракатланаётган фуқаро ИИБ ходимлари эътиборини тортган. Вазирлик сафдорлари А.Усенов ва Е.Мамбетмуратов воқеа жойига борган.
Ходимлар ушбу шахс томонидан кабеллар кесиб олинаётганлигини аниқлаган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Нукусда эр-хотин салкам 1 млрд сўм маблағни талон-торож қилиб юборгани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
14:08 / 02.03.2026
Айрим ҳудудлар аҳолисига боғча пули камайтириб берилади
09:24 / 13.02.2026
Тошкент, Янги Тошкент ва Нукусда креатив парклар ташкил этилади
20:22 / 07.12.2025
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
22:13 / 26.11.2025