Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлимининг раҳбари ва 10 нафар ходими коронавирусга чалинди
Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлимининг раҳбари ва 10 нафар ходими коронавирусга чалинган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 18 июнь ҳолатига кўра Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи З.Бўриева ҳамда бўлимнинг 10 нафар ходими коронавирусга қарши даволанмоқда.
Қайд этилишича, касалликка чалинганларнинг ҳолати ўртача. Улардан беш нафари уй шароитида, олти нафари эса шифохонада муолажаларни давом эттирмоқда. Ҳолат юзасидан тезкор эҳтиёт чоралари кўрилган ҳамда тўлиқ назоратга олинган.
Таъкидланишича, айни пайтда Қарши шаҳридаги мавжуд мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ҳамда тарбияланувчилари орасида коронавирусга чалиниш ҳолати бошқа кузатилмаган.
Мактабгача таълим ташкилотларида санитария ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя этиш борасида тегишли чоралар белгиланган.
Мавзуга оид
17:35 / 15.05.2026
Болалар ўтин эмас: вазият жиддий, вазирлик жим
08:30 / 05.03.2026
Деҳқон бозорларида савдо нуқталарини ноқонуний сотиш ҳолатлари фош этилди
10:01 / 24.02.2026
“Жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмаяпти” – Фарғона боғчаларида заҳарланган 70 дан ортиқ бола шифохонада қолмоқда
20:14 / 04.02.2026