Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собянин Москвада коронавирус юқтирганларнинг қарийб 90 фоизида ҳиндча штамм аниқланганини айтди
18 июн куни Москвада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 9056та ҳолат аниқланган. Касаллик юқтирганлар сони 1,269 млн нафардан ошган.
Москвада коронавирус юқтирганларнинг қарийб 90 фоизида ҳиндча штамм аниқланди. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди.
«Биз олган охирги маълумотларга кўра, коронавирус юқтирганларнинг 89,3 фоизида ҳиндча штамм аниқланган», — деди Собянин.
Мэрнинг сўзларига кўра, вируснинг бу тури бошқа штаммларга нисбатан тажовузкор ва жуда тез тарқалади.
«Биз коронавирусга қарши курашиш учун деярли ҳар куни янги шифохона, янги корпусларни ишга туширяпмиз ва зўрға улгуряпмиз», — деди у.
Маълумотларга кўра, 18 июн куни Москвада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 9056та ҳолат аниқланган. Касаллик юқтирганлар сони 1,269 млн нафардан ошган.
Шаҳарда янги чеклов чоралари жорий этилди. Бундан ташқари, Москвада ходимларнинг 60 фоизи коронавирусга қарши мажбуран эмланади.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
12:07 / 23.04.2026