Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон тенг улушга эга бўлган иккита гидроэлектростанция қуради
Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари Тожикистон ҳудудидаги Зарафшон дарёси ҳавзасида иккита гидроэлектростанцияни биргаликда қуриш учун очиқ акциядорлик жамиятини ташкил этади.
Станциялар қурилишининг умумий қиймати 552 миллион долларни ташкил этиши белгиланган.
Қайд этилишича, қурилаётган станцияларда ишлаб чиқариладиган барча электр энергиясини Ўзбекистон томони сотиб олиши кутилмоқда.
Биринчи босқичда йилига 800 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарадиган «Ёвон» ГЭСи қурилади. 140 Мегаватт қувватга эга ушбу станциянинг дастлабки қиймати 282 миллион долларга баҳоланмоқда.
Иккинчи босқичда йилига ўртача 600 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарадиган «Фондарё» ГЭСини қуриш имконияти ўрганилади. 135 Мегаватт қувватга эга ушбу станцияни қуриш учун 270 миллион доллар ажратиш керак бўлади.
Тожикистон ҳукумати республика ҳудудида бошқа давлатларнинг ҳукуматлари билан биргаликда гидроэлектрстанцияларини қуриш бўйича тажрибага эга. Хусусан, Россия иштирокида «Сангтуда ГЭС-1» ва Эрон иштирокида «Сангтуда-2» ГЭСлари қурилган ва ишламоқда.
Маълумот учун, ГЭСлар қурилиши 2018 йили эълон қилинганди. 2021 йилнинг март ойида ГЭСларни қуриш муҳокамаси бўлаётгани хабар қилинганди.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифидан сўнг, президент матбуот котиби Зарафшон дарёсида иккита ГЭС қуриш лойиҳаси бўйича қўшма акциядорлик жамияти ташкил этиш тўғрисида битим имзолангани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
14:59 / 24.06.2025