Ўзбекистон | 12:38 / 25.06.2021
5846
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари яна иссиқ бўлиши кутилмоқда

Бу йил “чилла” салқин об-ҳаводан бошланади. Қозоғистон бўйлаб совуқ атмосфера фронти ўтиши ҳисобига ҳудудда ҳарорат бироз пасаяди, деб хабар қилмоқда “Ўзгидромет”.

Фото: KUN.UZ

Қайд этилишича, кун ўртасига келиб ҳаво 32-35 даража иссиққача кўтарилади. Кун давомида текислик ҳудудларда кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида кечга томон момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Дам олиш кунлари ҳудудга Эрондан яна иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кечалари 16-21 даража илиқни, кундуз кунлари 35-38 даража иссиқни, шимол ва жанубда баъзи жойларда 40 даража иссиқни ташкил этади. Бундай қийматлар ўртача-иқлимий меъёрдан 2-4 даражага кўп бўлади. 

Республика бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат шанба куни кечга томон Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Бугун ва эртага республиканинг айрим туманларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

 

Мавзуга оид