Жаҳон | 22:24 / 26.06.2021
15418
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ коронавируснинг «дельта плюс» штамми кўчада ҳам юқиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Аввалроқ ЖССТ катта илмий ходими Сумя Сваминатан коронавируснинг дельта-варианти бутун дунёни эгаллаётганини айтганди.

Фото: Global Look Press

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги «дельта плюс» вариантини кўчада ҳам юқтириш мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда ЖССТ вакили Мелита Вуйнович маълум қилди.

«Ҳиндистондан олинган дастлабки маълумотларга кўра, касаллик юқиши учун бемор ёнидан ниқобсиз ўтиш етарли», – деди Вуйнович.

Унинг айтишича, мазкур штамм хавотир уйғотмоқда.

Аввалроқ ЖССТ катта илмий ходими Сумя Сваминатан коронавируснинг дельта-варианти бутун дунёни эгаллаётганини айтганди.

Маълумот берилишича, вируснинг ушбу тури 80дан ортиқ мамлакатда аниқланди ва тарқалиш жараёнида мутацияга учрашда давом этмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид