Ўзбекистон | 11:01 / 28.06.2021
4810
2 дақиқада ўқилади

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ “BIG FOUR” гуруҳига кирувчи жаҳонда етакчи аудиторлик компаниялари билан ҳамкорлик қилмоқда

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти 2019-2020 йиллар учун Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида молиявий таҳлил ва ҳисоботларни тайёрлаш борасида “BIG FOUR” гуруҳига кирувчи “Deloitte” халқаро аудиторлик компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда.  

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бошқарув раиси Ф.М. Абдураҳмонов «Deloitte» компанияси вакиллари билан учрашди. Учрашувда халқаро аудит соҳасида ўзаро ҳамкорлик, молиявий фаолиятни халқаро тан олинган тамойиллар асосида таҳлил этиш жараёнлари, мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш ҳамда келажакда халқаро рейтингларини қўлга киритиш борасида устувор вазифалар муҳокама қилинди. 

- Бугун электр энергияси ишлаб чиқариш комплекси халқаро кредит рейтингларисиз ривожланиши мумкин эмас, бу борада аввало шаффофлик тамойилларига асосланган жаҳонда тан олинган аудит текшурувлари хулосаларини қўлга киритишимиз зарур, - дейди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бошқарув раиси Ф. Абдураҳмонов.  

“Deloitte” компанияси аудиторлик текширувларини жорий йилнинг сентябр ойига қадар якунлаши кутилмоқда. 

Шунингдек, айни кунларда “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти томонидан жаҳонда етакчи “BIG FOUR” гуруҳига кирувчи яна бир йирик компания “KPMG” иштирокида соҳа корхоналарида фаолият олиб бораётган бухгалтер-кадрлар малакасини ошириш ва МҲХСга ўтиш жараёнини жадаллаштириш мақсадида мутахассислар учун малака ошириш курслари ўтказилмоқда.  

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати

Мавзуга оид