Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондондаги метро станцияси яқинида кучли ёнғин содир бўлди
Хабар қилинишича, воқеа жойида 70 нафарга яқин ўт ўчирувчи ишламоқда, портлаш овозлари эшитилмоқда, одамлар эвакуация қилиняпти.
Лондон жанубидаги Elephant & Castle метро станцияси яқинида кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.
Воқеа жойида 70 нафарга яқин ўт ўчирувчи ишламоқда, портлаш овозлари эшитилмоқда, одамлар эвакуация қилиняпти, деб хабар берди Telegraph.
Воқеага нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум, жабрланганлар тўғрисида маълумот йўқ.
Лондон ўт ўчириш хизматининг Twitter саҳифасида хабар қилинишича, учта тижорат қурилмаси, тўртта автомобил ва телефон будкаси ёнмоқда.
Полициянинг билдиришича, воқеа терроризм билан боғлиқ эмас.
Мавзуга оид
09:44 / 24.02.2026
Лорд Манделсон ҳибсдан сўнг гаров эвазига озод қилинди
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026
Изза қурилиш бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
13:22 / 20.02.2026