UzbekLife колумнистлари хорижий мамлакатлар визалари мавзусидаги туркум мақолаларни тайёрлашда давом этади. Ушбу мақолада энг кўп мигрантларни қабул қиладиган мамлакат – АҚШ тақдим этадиган виза турлари, уларни қандай олиш ҳақида маълумотлар келтирилган.

Одатда, хорижий давлатлар фуқаролари, АҚШ ҳудудига кириб келишдан олдин вақтинчалик яшаш учун ноиммиграция визаси ёки доимий яшаш учун иммиграция визасини олишлари керак. Ташриф визалари тадбиркорлик (В-1 тоифадаги виза), туризм, дам олиш ва вақтинчалик яшаш (В-2 тоифадаги виза) мақсадида ёки мазкур мақсадларнинг барчаси учун АҚШ ҳудудига муваққат муддатга киришни хоҳловчи шахслар учун ноиммиграция визалардир (В-1/В-2).

Визага ҳужжат топширган шахс суҳбат давомида Консулга АҚШга сафари мақсадларини тушунтириб бериши ва сафар харажатларини тўлай олишга етарли маблағи борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиши лозим. Шунингдек, мурожаат қилувчилар АҚШга сафардан кейин Ўзбекистонга қайтиб келиш ниятларини намойиш этувчи Ўзбекистонга кучли ва доимий боғлиқликлари мавжудлигига Консулни ишонтиришлари ҳам зарур. Ўзбекистонда сўнгги 6 ой ичида истиқомат қилмаган номзодлар ўзларининг доимий истиқомат қиладиган мамлакатларида мурожаат этишлари тавсия қилинади.

Бизнес (иш сафари) ва туризм тоифасидаги визалар (В1-В2)

Ноиммиграцион визаларга мурожаат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари бир йиллик кўп маротабалик визага эга бўлади. Ушбу турдаги визага мурожаат қилувчиларнинг асосий қисми бизнес (B1) ёки туризм (B2) мақсади билан АҚШга сафар қилади. “Бизнес” сафари ишлаш ҳуқуқини бермайди, лекин шу мақсад билан визага мурожаат этувчиларнинг сафари бир қатор иш ҳақи берилмайдиган иш билан боғлиқ тадбирлардан иборат бўлиши мумкин (учрашувлар, малака ошириш, музокаралар). Бундан ташқари, бу турдаги визага мурожаат этувчилар тиббий муолажа олиш учун ёки уй хизматчиси сифатида АҚШга сафар қилишлари мумкин.

Мурожаат этувчиларнинг ноиммиграцион виза суҳбатида шахсан қатнашишлари ҳақида

14 ёш ва ундан юқори бўлган барча мурожаат этувчилар ноиммиграцион виза учун суҳбатга шахсан келишлари шарт. 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган мурожаат этувчилар ота-оналаридан бири ёки расмий вакиллари билан келишлари мумкин. Ҳамроҳ бўлиб кираётган шахслар ўзлари визага мурожаат этмаётган бўлсалар ҳам, рўйхатга ёзилишлари талаб этилади. Ҳамроҳ бўлиб кираётган катта киши, агар ўзи ҳам визага мурожаат этаётган бўлмаса, анкета тўлдириши шарт эмас. Суҳбат учун рўйхатга ёзилишда ушбу ҳамроҳ бўлиб кираётган катталар электрон почта орқали