Ўзбекистон | 12:33 / 01.07.2021
12253
1 дақиқада ўқилади

Касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди

Умумтаълим мактаблари 9-синфини 2021 йилда тамомлаганлар учун таълимни давом эттириш билан биргаликда, касб-ҳунар ўрганиш имкониятини берувчи 339та касб-ҳунар мактабига онлайн қабул бошланди.

Қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн амалга оширилади.

Бунда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • электрон ариза (www.kasb.edu.uz орқали тўлдирилади);
  •  
  • умумтаълим мактабининг 9-синфни тугатганини тасдиқловчи шаҳодатнома (электрон) нусхаси;
  • 3x4 фотосурат.

Ҳужжатларни қабул қилиш 1 июлдан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Онлайн ҳужжат топширишда қўшимча саволлар бўйича фуқароларга ҳудудий жиҳатдан яқин бўлган касб-ҳунар мактабларига мурожаат этиш мумкин.
 
Касб-ҳунар мактаблари битирувчилари келгусида ишлаш ва олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш ҳуқуқини берадиган давлат намунасидаги диплом олади. Ўқиш бепул.

Мавзуга оид