ЖССТ Евро-2020 сабабли Европада коронавируснинг янги тўлқини юз бериши муқаррарлигини айтди
Футбол бўйича Европа чемпионати ўтказилаётган шаҳарлардаги кўп сонли мухлислар ҳамда ижтимоий масофалашувнинг юмшатилиши коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайишига олиб келди. Бу ҳақда ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича катта офицери Кэтрин Смоллвуд маълум қилди.

Фото: Getty Images
Унинг таъкидлашича, Европада касаллик даражаси пасайиши тугади ва мухлисларга нисбатан етарлича чекловлар киритилмаса, коронавируснинг янги тўлқини юз бериши муқаррар.
«Биз нафақат стадиондаги шароитларга қарашимиз керак. Биз мухлислар у ерларга қандай етиб олаётгани, лиқ тўла автобусларда бораётгани, стадионларни қандай тарк этаётгани, тўлиб-тошган бар ва пабларга бораётганига ҳам эътибор қилишимиз лозим», деб айтган Смоллвуд.
Айни вақтда Европанинг 11та шаҳрида футбол бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионатнинг аксарият учрашувлари трибуналарнинг 20 фоиздан кўпроғи тўлган ҳолда ўтказиляпти.
Бироқ Будапештдаги 61 минг кишига мўлжалланган «Пушкаш Арена» стадионида мухлисларнинг учрашувларга қўйилишига ҳеч қандай чеклов йўқ. Лондондаги «Уэмбли» стадионида ўтадиган яримфинал ва финал учрашувларига эса 60 мингдан кўпроқ мухлис қўйилади. Бу стадион сиғимдорлигининг учдан икки қисмидан кўпроғини ташкил қилади.
Мутахассислар Европада коронавируснинг ўта юқумли «ҳиндча» штамми тарқалаётганидан хавотирланмоқда. Вируснинг ушбу штамми ҳозирда 98та давлатда тарқалган.
Ҳозирда Британияда умумий касалланиш ҳолатларининг 90 фоиздан ортиғи айнан «ҳиндча» штаммга тўғри келяпти. Ушбу штаммдан АҚШ, Европа мамлакатлари, Россия ва бошқа кўплаб давлатлар ҳам азият чекмоқда.
Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель Европа чемпионати учрашувлари мухлислар билан тўла ҳолда «Уэмбли» стадионида ўтказилиши ғоясини салбий баҳолаганди. Унинг фикрича, бу «ҳиндча» штаммнинг Европада тарқалишини жадаллаштириб юбориши мумкин. Германия ички ишлар вазири Хорст Зеехофер эса УЕФАнинг трибуналарга кўп сонда мухлисларни қўйиш қарорини танқид қилиб, буни масъулиятсизлик деб атаганди.
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон Науру билан дипломатик муносабат ўрнатди
Ўзбекистон | 17:40
-
Франция компанияси Ўзбекистонда қуриладиган кичик АЭС лойиҳасида иштирок этиши мумкин
Ўзбекистон | 17:37
-
The Telegraph: Макрон Украинага БМТ тинчликпарвар кучларини юбориш имкониятини ўрганмоқда
Жаҳон | 17:36
-
Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги янги бош консули тайинланди
Ўзбекистон | 17:35
Мавзуга оид

21:14 / 14.07.2021
Еврода ўзини кўрсатган футболчилар. Улар энди топ-клубларда пайдо бўлиши мумкин

15:57 / 13.07.2021
Евро-2020 якунлари. Ким тезроқ, чидамлироқ ва аниқроқ?

15:32 / 13.07.2021
Евро-2020 рамзий жамоаси эълон қилинди

17:32 / 12.07.2021