Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин меҳнат муҳожирларини ОИВ ва хавфли юқумли касалликларга текшириш ҳақидаги қонунни имзолади
Россия президенти Владимир Путин хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг тиббий текшируви натижалари ҳақидаги ахборот сақланувчи ягона федерал санитар-эпидемиологик маълумотлар базасини ташкил этиш ҳақидаги қонунни имзолади.
Эндиликда Россияда яшаш ҳуқуқини, ишлашга рухсат ёки меҳнат патентини олишни истовчи хорижликлар мамлакат ҳудудида тиббий текширувдан ўтишлари керак. Жумладан, улар гиёҳванд моддалар ёки психотроп моддалар истеъмол қилиш, ўзларида ОИВ ва бошқа хавфли юқумли касалликлар борлигига текширувдан ўтишлари лозим.
Агар тиббий текширув хорижий фуқарода бирор хавфли касаллик ёки гиёҳванд моддаларга тобелик борлигини кўрсатса, унга Россияда вақтинча яшашга рухсат берилмайди ёки бекор қилинади.
Меҳнат муҳожирлари Россия ҳудудига киргандан кейин 30 кун ичида тиббий текширувдан ўтишлари шарт.
Аввалроқ бир қатор тоифадаги хорижий фуқаролар Россияда тиббий текширувдан ўтмаган ҳолда узоқ вақт қолишлари мумкин бўлган. Уларнинг аксариятини Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқаролари ташкил қилган. 2020 йил 1 марти ҳолатига кўра, Россияда ушбу давлатларнинг 2,5 млн фуқароси бўлган.
Мавзуга оид
09:00
Россиянинг оммавий ҳужуми: Киевда 4, Харкивда 5 киши ҳалок бўлди
08:59
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026