16:00 / 02.07.2021
47763

Қўқон университетига 2021/2022 ўқув йили учун қабул жараёни бошланди!

Ҳужжатлар 2021 йилнинг 1 июлидан 30 июлга қадар онлайн тарзда www.qabul.kokanduni.uz веб саҳифаси орқали қабул қилинади.

Университетда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари мавжуд:

  • Иқтисодиёт;
  • Молия;
  • Менежмент;
  • Тадбиркорлик;
  • Меҳмонхона ва туризмни бошқариш;
  • Мактабгача таълим;
  • Бошланғич таълим;
  • Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили;
  • Психология;
  • Компьютер инжиниринги.

Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда сиртқи-масофавий таълим шакли бўйича қуйидаги йўналишларга ҳужжатлар қабул қилинади:

  • Мактабгача таълим;
  • Бошланғич таълим;
  • Психология;
  • Иқтисодиёт;
  • Молия.

“Мактабгача таълим” йўналиши бўйича ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга, мактабгача таълим ташкилотларида камида 3 йиллик амалий иш стажи (педагогик стаж) ҳамда ишлаб турган соҳа ташкилотларидан берилган тавсияномага эга бўлган абитуриентлар суҳбат асосида сиртқи бўлимга қабул қилинадилар.

Қабул учун керакли ҳужжатлар:

  • фуқаролик паспорти ёки ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл;
  • паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
  • умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);
  • расм – 3,5×4,5 см. (расмга тушган муддати 3 ойдан ошмаган бўлиши лозим);
  • хорижий тил сертификати (агар мавжуд бўлса).

Хорижий тил сертификати талаблари:

  • инглиз тили – миллий сертификат (CEFR B2) ёки халқаро имтиҳон тизимлари (International English Language Testing System (IELTS 5,5);
  • немис тили – миллий сертификат (CEFR B2) ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
  • француз тили – миллий сертификат (CEFR B2) ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.

Инглиз, немис ва француз тилларини билиш даражаси бўйича миллий ва халқаро сертификатга эга абитуриентлар чет тили фанидан бўлиб ўтадиган имтиҳондан озод этиладилар ва фан бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллга эга бўладилар.

2021/2022 ўқув йили учун Қўқон университетига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган ва ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш истагини билдирган абитуриентлар билан уч томонлама шартнома асосида 30 нафар талабгорга давлат гранти ажратилади.

Университетга 2021/2022 ўқув йилида бакалавриатнинг кундузги таълим шакли учун ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган фарзандлари орасидан танлов асосида университет гранти бўйича ўқишга қабул қилинади.

Қўқон олимпиадасида иштирок этиб, инвестицион ваучерни қўлга киритган абитуриентлар танлаган таълим йўналиши бўйича Қўқон университетига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз университет гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Шунингдек, Республика (1-ўрин) ва халқаро (1-3-ўринлар) фан олимпиадалари ғолиблари бўлган умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари мос таълим йўналишлари бўйича тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз университет гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Тест синовлари август ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилади. 

ECTS кредит-модул тизими бўйича тегишли кредитни тўплаган университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган, белгиланган намунадаги диплом берилади.

Университет фаолияти ва қабул жараёни билан боғлиқ қўшимча саволларингизга қуйидаги расмий саҳифаларимиз орқали тўлиқ маълумотлар олишингиз мумкин.

Расмий веб-сайт: kokanduni.uz

Телефонлар: +99873 545-55-55, +99873 545-44-44

Telegram: t.me/kokanduni

Instagram: @kokanduniversity_official

Facebook: fb.com/kokanduniversity

Манзил: Қўқон шаҳри, Туркистон кўчаси, 28-а уй.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top