11:04 / 28.05.2024
5777

Қўқон университетида 2024/2025 ўқув йили учун қабул давом этмоқда

Қўқон университети

Қўқон шаҳри марказидаги Қўқон университети ўз талабаларига замонавий ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда, халқаро таълим стандартларига мос келувчи ўқув дастурлар орқали таълим бериб, уларни нафақат мамалакатимизнинг, балки дунёнинг турли жабҳалари талабларига жавоб берадиган етук, малакали мутахассис кадрлар тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Қўқон университети 100 га яқин университетлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган бўлиб, талабалар алмашинув дастурлари орқали халқаро грантларни қўлга киритиб, Болгария, Жанубий Корея, Финландия, Германия каби хорижий давлатларда амалиёт ўтаб, таълим олишмоқда.

“Қўқон университети” билан бирга қуйидаги афзалликларга эга бўлинг: 

100% гача грант ютиб олинг! Кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаб ўқишга қабул қилинган биринчи босқич талабаларига, ўқув йили якунлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари ва эришилган илмий ютуқларга асосан иккинчи ва ундан юқори босқич талабаларига ҳамда республика ва халқаро фан олимпиадаларининг 1-3-ўрин ғолибларига тўлов-контракт шартномасидан 100 фоизгача чегирмалар беришни назарда тутади.

Тўрт йилда 2 та мутахассисликни қўлга киритинг! Университетдаги мавжуд ўқув режалари ва ўқиш жараёнлари кредит-модул тизими асосида ишлаб чиқилган бўлиб, талабаларга 2 та мутахассислик олиш имкониятини яратади. Талаба асосий таълим йўналишида таҳсил олиши билан бирга қўшимча равишда иккинчи қизиққан касбнинг таълим йўналиши бўйича ҳам фан (модул)ларни ўқиши ва муваффақиятли ўзлаштириши натижасида иккита квалификацияга эга бўлиши мумкин. Бунда ўқув жараёнлари бакалавриат таълим йўналиши (4 йил)га ажратилган жами 240 академик кредит ҳажмида амалга оширилади.

Бакалавриат таълим йўналишида таҳсил оладиган талабалар учун нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш, академик мобиллик дастурлари (талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви) ҳамда қўшма таълим дастурлари (1+3, 2+2, 3+1) асосида амалга ошириш имкониятларини назарда тутади.

Университетнинг кундузги таълим шаклида қуйидаги таълим йўналишлари мавжуд:

– 60111800 – Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили – ўзбек;

– 60111800 – Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили – рус;

– 60110500 – Бошланғич таълим – ўзбек;

– 60110200 – Мактабгача таълим – ўзбек;

– 60310900 – Психология (фаолият турлари бўйича) – ўзбек;

– 60310100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) – ўзбек;

– 60310100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) – рус; 

– 60410400 – Молия ва молиявий технологиялар – ўзбек;

– 60610500 – Компьютер инжиниринги – ўзбек;

– 61010400 – Туризм (фаолият йўналишлари бўйича) – ўзбек.

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун: https://qabul.kokanduni.uz

Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий таълим шакли бўйича қуйидаги йўналишларга ҳужжатлар қабул қилинади:

– 60110500 – Бошланғич таълим – ўзбек; 

– 60110200 – Мактабгача таълим – ўзбек;

– 60310900 – Психология (фаолият турлари бўйича) – ўзбек

– 60310100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) – ўзбек;

– 60410400 – Молия молиявий технологиялар – ўзбек; 

– 60610500 – Компьютер инжиниринги – ўзбек.

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун: https://qabul.kokanduni.uz

Шунингдек, “Мактабгача таълим” йўналиши бўйича ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга, мактабгача таълим ташкилотларида камида 3 йиллик амалий иш стажи (педагогик стаж) ҳамда ишлаб турган соҳа ташкилотларидан берилган тавсияномага эга бўлган абитуриентлар масофавий таълим шакли учун қабул қилинадилар. 

Қабул учун керакли ҳужжатлар:

Паспорт ёки ID-карта;

Ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);

Меҳнат дафтарчасидан кўчирма;

Мактабгача таълим ташкилоти ва Мактабгача таълим бўлими тавсияномаси.

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун: http://msqabul.kokanduni.uz

Магистратура бўйича қуйидаги мутахассисликларига ҳужжатлар қабул қилинади:

– 70110103 – Таълим муассасаларининг бошқаруви;

– 70110201 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мактабгача таълим).

Ҳужжатлар оффлайн тарзда қабул қилинади.

Иккинчи олий таълим бўйича қуйидаги ҳавола орқали ҳужжатлар қабул қилинади: https://ikkinchitalim.kokanduni.uz

Батафсил маълумотлар билан муассаса расмий саҳифаларида танишинг:

Rasmiy veb-sayt: kokanduni.uz

Telefonlar: +99873 545-55-55, +99873 545-44-44

Telegram: t.me/kokanduni

Instagram: @kokanduniversity_official

Facebook: fb.com/kokanduniversity

Manzil: Qo‘qon shahri, Turkiston ko‘chasi, 28-a uy.

Реклама

 
Мавзуга оид
Top