Ўзбекистон | 07:54 / 05.07.2021
2298
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда аномал об-ҳаво туфайли махсус бошқарув штаби тузилди

Фото: KUN.UZ

«Ўзгидромет»га кўра, Ўзбекистон ҳудудида 6—8 июль кунлари иссиқ ҳаво массаларининг кириб келиши туфайли об-ҳавонинг кескин исиши кузатилади. Ушбу мураккаб вазиятга тайёр туриш мақсадида Сирдарё вилоятида махсус бошқарув штаби тузилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги томонидан маълум қилинди.

Махсус бошқарув штаби томонидан аҳоли гавжум жойларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича вақтинчалик тиббиёт пунктлари ташкил этилиб, койка-ўринлар ва дори воситалари захираси етарли миқдорда шакллантирилади.

Шунингдек, озиқ-овқатдан оммавий заҳарланишнинг олдини олиш, умумий овқатланиш муассасаларида овқатларни тайёрлаш ва сақлаш қоидаларига қатъий риоя этишни назорат қилиш, электр энергияси ва табиий газ таъминоти тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш вазифаси топширилди.

Қишлоқ хўжалиги мутахассисларига экинларни ва ҳосилни сақлаб қолиш чорасини кўриш, ФВБга дарё, кўллар, аҳоли дам олиш масканларида хавфсизликни кучайтириш вазифаси топширилди.

Мавзуга оид