UzAuto Motors кўп сотилмай қолаётган “Trailblazer”га чегирма қўллади
UzAuto Motors “Trailblazer” автомашинаси учун 12 фоизгача чегирма эълон қилди. Компания бундай чегирмалар “омборда қолган” автомашиналар учун берилишини билдирди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу акция маълум тоифа давлат амалдорларига “Trailblazer” сотиб олиш имконини беришига эътибор қаратди.

UzAuto Motors компанияси хориждан импорт қилинадиган “Trailblazer” йўлтанламасига 12 фоизгача чегирма эълон қилди.
Автомобилнинг чегирмасиз нархи – 398 млн сўм. 31 июлгача давом этадиган акцияда кроссовер 349 млн сўмгача арзонлаштирилди (фарқ – 49 млн сўм).
Kun.uz компания матбуот хизматидан олган маълумотга кўра, “Trailblazer” кўп сотилмай қолаётгани учун шундай акция эълон қилинган.
“Кўпинча, бундай чегирмалар омборларда кўп миқдорда сотилмай қолган автомашиналар учун берилади. Ўтган йили “Malibu” ва “Tracker” автомашинаси учун акция эълон қилинган. Бундай акциялар аввал ҳам бўлган», – деди UzAuto Motors масъули.
Kun.uz суҳбатлашган Тошкентдаги автосалонлар менежерларига кўра, белгиланган чегирмалар автомашинанинг қачон ишлаб чиқарилгани ва рангига қараб амал қилади.
2021 йилда ишлаб чиқарилган “Trailblazer”ларга (рангига қараб) 1–3 фоизгача чегирма белгиланган бўлса, 2020 йилда ишлаб чиқарилганларига (рангига қараб) 7–12 фоизгача акция миқдорлари белгиланган.
Шунда “Trailblazer” (Blue me away рангида, 2020 йил)нинг нархи энг камида 349 миллион сўмни ташкил этади. Aкция билан энг юқори нарх қора рангли, 2021 йилда ишлаб чиқарилган “Trailblazer”га тўғри келади (394 миллион сўм).
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг айримлари бу чегирмалар маълум тоифа амалдорларга “Trailblazer”ли бўлиб қолиш имконини берганига эътибор қаратди.
Қонунчиликка кўра, вазирлар ва давлат қўмиталари раҳбарларининг ўринбосарлари ҳамда вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарларига бириктириладиган автомашиналар нархи 1500 БҲМдан ошмаслиги керак. Айни пайтда бу сумма 367 миллион сўмни ташкил қилади.
UzAuto Motors ўтган йили “Malibu” ва “Tracker” учун 5 ва 10 фоизлик чегирмалар эълон қилган; шунингдек, “Spark”, “Nexia”, “Lacetti” ва “Cobalt” автомашиналарини харид қилиб, юз фоиз тўловни олдиндан ўтказган харидорларга 3 миллиондан 10 миллион сўмгача кешбэк қайтарилишини хабар қилган.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

14:22 / 16.01.2025
2024 йилда UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 88 фоизга етди

16:31 / 10.01.2025
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди

21:14 / 09.01.2025
UzAuto Motors компаниясининг швециялик собиқ раҳбари янги иш топди

18:45 / 27.12.2024