Ўзбекистон | 10:25 / 08.07.2021
43112
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда пневмония ҳолатлари кундан кунга кўпаймоқда, коронавирус қурбонлари сони ҳам ошмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 490 кишида коронавирус, 208 кишида пневмония аниқланиб, 2 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 7 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114529 (+490) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 27  нафари Андижон вилоятида,
  • 21 нафари Бухоро вилоятида,
  • 37 нафари Жиззах вилоятида,
  • 21 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 10 нафари Навоий вилоятида,
  • 20 нафари Наманган вилоятида,
  • 31 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 22 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 22 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 19 нафари Фарғона вилоятида,
  • 13 нафари Хоразм вилоятида,
  • 48 нафари Тошкент вилоятида,
  • 166 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 208 нафар кишида пневмония аниқланди. 6 июль куни 172, 7 июль куни 195 кишида пневмония аниқлангани ҳақида хабар қилинганди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 51 нафар,
  • Бухоро вилоятида 16 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
  • Наманган вилоятида 41 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 32 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 46 нафар,
  • Фарғона вилоятида 65 нафар,
  • Хоразм вилоятида 20 нафар,
  • Тошкент вилоятида 57 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 110041 (+365) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 760 нафарни ташкил қилди.

Мавзуга оид