Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёлик 375 нафар абитуриент ҳарбий ОТМларга кириш учун ариза топширди
Ўзбекистондаги олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган 375 нафар сирдарёлик номзод ариза билан мурожаат этишган. Бу ҳақда вилоят мудофаа ишлари бошқармаси томонидан Kun.uz'га маълум қилинди.
Ушбу номзодларнинг саломатлиги тегишли тарзда текширилиб, жисмоний ва назарий имтиҳонлардан ўтказилди.
Хоҳловчилар қуйидаги ҳарбий ОТМларга ҳужжат топширишган:
- Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти – 11 нафар;
- Қуролли Кучлар академияси – 64 нафар;
- Миллий гвардия ҳарбий-техник институти – 176 нафар;
- Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислиги билим юрти – 76 нафар;
- ФВВ академияси – 48 нафар.
Туман (шаҳар) ва вилоят тиббий кўриги ҳамда индивидуал-психологик сифатларини ўрганиш ва жисмоний тайёргарлик синовларининг вилоят босқичларидан муваффақиятли ўтган 152 нафар номзодлар рўйхати Давлат имтиҳонларини топшириш учун олий ҳарбий билим юртларига юборилди.
Мавзуга оид
17:38 / 13.07.2026
Абитуриентлар учун тест синови ўтказиладиган саналар эълон қилинди
18:29 / 11.07.2026
Сертификатга эга қарийб 13 минг нафар абитуриент тест синовларидан озод қилинди
21:33 / 21.06.2026
ОТМларга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 432 805 нафардан ошди
17:44 / 25.05.2026