Жамият | 18:29
813
1 дақиқада ўқилади

Сертификатга эга қарийб 13 минг нафар абитуриент тест синовларидан озод қилинди

2025 йилда бундай имкониятдан 678 нафар абитуриент фойдаланган.

Фото: Kun.uz

2026/2027-ўқув йили учун жами 677 907 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди, деб хабар берди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги. Шундан 451 744 нафарини (66,6 %) жорий йил битирувчилари, 226 163 нафари (33,4 фоиз)ни таълим муассасаларини аввалги йилларда тамомлаган фуқаролар ташкил этган.

Абитуриентларнинг 365 196 нафари (53,9 фоиз)ни аёллар, 312 711 нафари (46,1 фоиз)ни эса эркаклар ташкил этади. Қайд этилишича, тест синовларида 664 609 нафар абитуриент иштирок этади.

Рўйхатдан ўтишда абитуриентлар томонидан юкланган халқаро сертификатлар текширилиб, уларнинг 24 526 таси тасдиқланган. Умумтаълим фанлари бўйича 193 186 нафар, чет тиллари бўйича эса 125 354 нафар миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриент рўйхатдан ўтган.

Жорий йилда барча фанлардан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган 12 997 нафар абитуриент тест синовларидан озод қилиниб, бевосита танлов босқичига ўтказилган. 2025 йилда бундай имкониятдан 678 нафар абитуриент фойдаланган эди.

Тест синовлари 10 кун давомида ўтказилади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид