16:52 / 09.07.2021
11175

Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи Пак Жанна Герасимовна лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнини Мирзо Улуғбек тумани Мактабгача таълим бўлими мудири Нилуфар Фозилжонова эгаллади.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқ учинчи сессиясида Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Нилуфар Ҳикматжоновна Фозилжонова номзоди маъқулланди.

Нилуфар Фозилжонова 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.

У шу вақтга қадар Мирзо Улуғбек тумани Мактабгача таълим бўлими мудири бўлиб ишлаган. Янги лавозимда Пак Жанна Герасимовнанинг ўрнида иш бошлади.

Пак Жанна Герасимовна
  • Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир ой ичида Мактабгача таълим вазирининг уч нафар ўринбосари ўзгарганди. Президент иштирокида танқидий руҳда ўтган йиғилишдан кейин Қаҳрамон Олимов, Мақсуджон Йўлдошев ва Шодиёр Маматқулов ишдан кетиб, уларнинг ўрнида мос равишда Баҳодир Анорбоев, Узоқбой Бегимқулов ва Нодир Муслимдинов иш бошлади.
Top