Жаҳон | 21:19 / 10.07.2021
6493
1 дақиқада ўқилади

АҚШ адлия вазирлиги Трампнинг президентликка қайтиши тўғрисидаги сўзларини хавфли деб атади

Трамп Just the News нашрига берган интервьюсида агар 2020 йилда ўтказилган сайлов натижалари сохталаштирилган деб топилса, яқин вақт ичида давлат раҳбари лавозимига қайтиши мумкинлигини айтган.

АҚШ адлия вазирлиги собиқ президент Дональд Трампнинг давлат раҳбари лавозимига қайтиши тўғрисидаги сўзларини хавфли деб атади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

«Собиқ президент Дональд Трампнинг Оқ уйга қайтиши тўғрисидаги баёнотлари унинг тарафдорлари томонидан сиёсий зўравонлик келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин», — дейилади вазирлик баёнотида.

Трамп июнь ойи охирларида Just the News нашрига берган интервьюсида агар 2020 йилда ўтказилган сайлов натижалари сохталаштирилган деб топилса, яқин вақт ичида давлат раҳбари лавозимига қайтиши мумкинлигини айтган.

«Агар сайлов сохталаштирилган бўлса, одамлар ўз қарорларини қабул қилишлари керак бўлади. Бу менга боғлиқ бўлмайди. Бу жамоатчиликка боғлиқ бўлади. Бу юз минглаб ўғирланган овозлар топилганидан сўнг сиёсатчиларга боғлиқ бўлади», — деган у.

Федерал прокурорлар Трампнинг бу сўзлари мамлакатда янги зўравонликларни келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид