Ўзбекистон | 10:03 / 11.07.2021
21379
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда кунлик пневмония ҳолатлари 300га яқин, яна 4 бемор коронавирус қурбони бўлди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 485 кишида коронавирус, 274 кишида пневмония аниқланиб, 4 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.
«2021 йил 10 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115963 (+485) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 51 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 16 нафари Андижон вилоятида,
- 22 нафари Бухоро вилоятида,
- 36 нафари Жиззах вилоятида,
- 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 9 нафари Навоий вилоятида,
- 15 нафари Наманган вилоятида,
- 35 нафари Самарқанд вилоятида,
- 18 нафари Сирдарё вилоятида,
- 25 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 19 нафари Фарғона вилоятида,
- 14 нафари Хоразм вилоятида,
- 52 нафари Тошкент вилоятида,
- 154 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 274 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 54 нафар,
- Андижон вилоятида 24 нафар,
- Бухоро вилоятида 15 нафар,
- Жиззах вилоятида 51 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
- Навоий вилоятида 11 нафар,
- Наманган вилоятида 16 нафар,
- Самарқанд вилоятида 92 нафар,
- Сирдарё вилоятида 29 нафар
- Фарғона вилоятида 56 нафар,
- Хоразм вилоятида 10 нафар,
- Тошкент вилоятида 39 нафар,
- Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 111189 (+430) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 771 нафарни ташкил қилди.
Мавзуга оид
16:38 / 03.12.2023
Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
18:55 / 27.11.2023
Хитойда болалар пневмонияси билан боғлиқ вазият оғир эмас – ЖССТ
18:31 / 23.11.2023
Тошкентда ЎРВИ тарқалиши кучайди. Вазир масъулларга шошилинч топшириқлар берди
11:40 / 13.12.2022