08:37 / 12.07.2021
3110

Узум етиштиришнинг Олтиариқ тажрибаси ўрганилмоқда

10-13 июль кунлари Олтиариқ туманида узум етиштиришда билим ва кўникмаларни ошириш бўйича ўтказилаётган семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардан 500 нафардан зиёд вакиллар иштирок этмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазири, тегишли қўмита ва агентликлар, илмий-амалий марказлар, олий таълим муассасалари раҳбарлари, вилоят ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, туманлар ҳокимлари қатнашаётган семинар-тренингда илмий маърузалар тинглаш, ўзаро тажриба алмашиш, тумандаги юзлаб аҳоли хонадонларида бўлиб узум етиштириш тажрибасини ўрганиш режалаштирилган.     

Семинарда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Шуҳрат Ғаниевнинг таъкидлашича,  Фарғона вилоятининг Олтиариқ ва Қўштепа, Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани тажрибаси асосида республиканинг 47 та туманида узумчиликни ривожлантириш кўзда тутилмоқда. Республика миқёсида 153 минг 700 гектар ерда узумчилик плантациялари ташкил этилади. Энг камида 500 гектар ерни қамраб олган ҳолда узумчилик кластерлари фаолияти шакллантирилиб, ташаббускор тадбиркорлар, миришкор боғбонларга бир қатор имтиёзлар берилади, субсидиялар ажратилади.

Top