Иқтисодиёт | 10:20 / 12.07.2021
9286
1 дақиқада ўқилади

Халқ таълими вазирлиги 6 ойда хизмат сафарлари учун 395,5 млн сўм сарфланганини билдирди

Халқ таълими вазирлиги ходимлари 6 ойда 267 маротаба ҳудудларда хизмат сафарларида бўлиб 395,5 млн сўм харажат қилди.

Халқ таълими вазирлиги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга мувофиқ расмий сайтида ходимларнинг хизмат сафарлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Маълум қилинишича, Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ҳамда марказий аппаратининг мутахассис ходимлари 2021 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида республиканинг турли ҳудудларига 267 марта хизмат сафарларида бўлишган. Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур сафарлар учун 395,5 млн сўм миқдорида харажат қилинган.

“Айтиш жоизки, хизмат сафарлари доирасида мактабларда яратилган шароитлар, таълим сифати, мактабларда таълим даражасини ошириш, таълим муассасаларининг ер майдонлари ва дахлсизлиги, улардан унумли фойдаланиш, мактаб биноларини соз ҳолатда сақлаш каби масалаларга эътибор қаратилган” дейилади хабарда.

Мавзуга оид