Жаҳон | 21:43 / 15.07.2021
15895
1 дақиқада ўқилади

Бухарест марказида АҚШ ҳарбий вертолёти фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

15 июлда Руминия пойтахти Бухарест марказида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Black Hawk вертолёти Шарл де Голл номидаги майдон яқинида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Вертолёт қўниш вақтида чироқ устунларини уриб юборган.  

Digi24 нашрининг хабар беришича, ҳарбий вертолёт базага текшириш учун етказилади. Амeрикалик ҳарбийлар ва маҳаллий полиция воқеа тафсилотларини ўрганади. Авариявий қўниш вақтида ҳеч ким жабрланмаган. 

АҚШ элчихонасида вазият ортидан синчковлик билан кузатилиши ва уни ҳал қилиш учун руминиялик ҳамкорлар билан биргаликда иш олиб борилиши маълум қилинган.

Руминия мудофаа вазирлиги вакили Константин Спину 15 июлга белгиланган бошқа парвозлар бекор қилинганини маълум қилган.

Мавзуга оид