Жамият | 14:30 / 16.07.2021
10475
4 дақиқада ўқилади

“Бир ўғлим шу касаллик қурбони бўлганди, энди иккинчисидан ажраламанми?!” - сўзларида дард, кўзларида қайғу бор ота-оналар

Жаннатнинг райҳонлари саналмиш болалар ҳар биримизнинг кўз қорачиғимиз, умрнинг мазмуни. Йиллар давомида ота-она биргина орзу – боласининг камолини кўриш иштиёқи билан яшайди. Уларнинг хасталаниши оламдаги энг оғир кулфатлардан бири. Шу кўргиликни бошдан кечираётган оталар, оналар сўзларида дард, кўзларида қайғу зоҳир.

Болаларни даволаб савоб олмоқчи бўлган бола

Саидазизхон билан гаплашиб болаликнинг беғуборлигини ҳам, кексаликнинг донолигини ҳам кўриш мумкин. Бир муддат аввал оққонга чалиниб, оёқ-қўллари шишиб, юра олмай қолган бола шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан оёққа турди.

“Болага битта тикан кирса, онага ўн баравар оғриқ бўларкан. Ҳар куни ҳадикда яшайсиз. Бу касаллик шунга мажбур қиларкан. Ўғлим шифокор бўлмоқчи, болаларни даволамоқчи” деб кўзига ёш олади онаси. Бу дард Саидазизнинг орзуларини ҳам ўзгартирди. У келажакда савоб умидида болаларни даволамоқчи.

Саидазизхон Эшонхоновга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 8362 8127 онаси Шаҳноза Йўлдошева номида

Виза: 4187 8000 0025 3997 онаси Шаҳноза Йўлдошева номида

Телефон: +998909908674 (онаси)

Шу дард менга келсин эди...

Намангандан даво истаб келган Ойдина умрининг келинлик давридай ширин палласида синовга учради. Жажжи чақалоғини меҳр билан парвариш қилишни истаса-да, унинг умри касалхоналарда ўтмоқда. Оталик меҳри сабаб қизи билан тенг азоб чекаётган Қудрат аканинг кўзларида чексиз мунгни кўриш мумкин.

“Илик кўчириш муолажаси ёрдам беришини айтишди. Ҳовлимизни сотувга қўйганман. Лекин қиммат операция бўлгани учун уйни пулиям етмас экан. Шу қизим тузалиб кетса бўлди. Ҳамма нарсага розиман. Шу дард менга келсин эди дейман, қизим қийналиб кетди” дея йиғлайди ота.

Йўлдошева Ойдинага оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0604 6828 7777 Йўлдошева Ойдина номида

Сбербанк: 5469 5500 4781 3784 Йўлдошева Ойдина номида

Телефон: +998906939790 (отаси)

Иккинчи фарзандимни ҳам йўқотишни хоҳламайман

“Талоғида катталашиш пайдо бўлди, уни олдирдик. Ундан сўнг жигарида, буйрагида, ўт қопида ўзгаришлар пайдо бўлди. Зудлик билан илик кўчириш операцияси ўтказилиши кераклигини айтишди шифокорлар. Бундан олдинги ўғлим ҳам шу касалликдан вафот этганди. Иккинчи фарзандимни ҳам йўқотишни хоҳламайман” - онанинг сўзларидан юрак эзилади.

Шаҳриёрнинг отаси айни вақтда дори-дармонлар учун пул топиш илинжида хорижда ишлайди. Болакайнинг соғайиб кетиши учун уйларини ҳам сотувга қўйишган.

Яздонов Шаҳриёрга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0423 0233 8487 онаси Ойбаҳор Давронова номида

Сбербанк: 4276 5500 8140 7747 отаси Камол Эрдонов номида

Телефон: +998933547511 (онаси)

Қизим ўлиб қолмасин...

Нозима исмли бу жажжи қизалоқ ўзининг қандай дард билан курашаётганини билмайди. Онаси Севара ҳам оққон ҳақида бирор марта эшитмаган. Лекин улар бугун ҳар бир лаҳзада бу даҳшатни ҳис қилиб яшашади.

“Қизим ўлиб қолишидан қўрқаман. Ҳамма нарсамизни сотиб даволатдик, етмаганини қарз олдик. Қарзга ботиб қолдик ҳозир” дейди Севара.

Нозима Абдусаматовага оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0417 9568 9125 онаси Севара Бўтаёрова номида

Ўзкард: 8600 0304 3834 4446 онаси Севара Бўтаёрова номида

Телефон: +998975359460 (онаси)

Қилинган савоб ва эзгу амалларнинг ажри юз баробар ортиғи билан бериладиган кунлар арафасида турибмиз. Ўзи ота-она бўлган ҳар бир инсон уларнинг изтиробларини ҳис қилишади. Ҳеч бир бемор бола яхшилар назаридан четда қолмайди деб умид қиламиз.

Гулмира Тошниёзова тайёрлади
Тасвирчи Шерзод Эгамбердиев

Мавзуга оид