Жаҳон | 22:50 / 19.07.2021
6226
1 дақиқада ўқилади

Ҳаитининг вақтинча бош вазири истеъфога чиқишга рози бўлди

Ҳаити бош вазири вазифасини бажараётган Клод Жозеф истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирди. У бу ҳақда The Washington Post нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг лавозимини Ариэл Анри эгаллайди. Ҳаитининг марҳум президенти Жовенел Моиз ўлдирилишидан 2 кун олдин Анрини бош вазир этиб тайинлаган. Бироқ у ушбу лавозимни эгаллашга улгурмаган.

Жозефнинг таъкидлашича, у ўз қарорини Анри билан суҳбатдан кейин “мамлакат равнақи” учун қабул қилган. У ўз ваколатларини Анрига 20 июлда топширади.

Le Nouvelliste нашри бош муҳаррири Франц Дьювалнинг маълум қилишича, Жозеф Ариэл Анри ҳукуматида ташқи ишлар ва дин ишлари бўйича вазир лавозимини эгаллайди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид