Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХМТ: Ҳаитида 1,3 млнга яқин киши тўдалар зўравонлиги туфайли уйини тарк этди
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилда Ҳаитидаги тўда ҳужумлари оқибатида 5600 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Фото: AP
БМТ Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) баёнотида айтилишича, қуролли тўдалар зўравонлиги натижасида деярли 1,3 миллион киши Ҳаитида ўз уйини ташлаб кетган.
ХМТ маълумотларига кўра, Ҳаитида ички кўчишнинг рекорд даражаси кузатилган, 1,3 миллионга яқин одам зўравонликдан қочиш учун уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
2024 йил декабр ойидан буён кўчирилганлар сони 24 фоизга ошди, дея қайд этди ташкилот.
Баёнотда иқтибос келтирган ХМТ бош директори Эми Поуп бу рақамлар ортида инсонлар ҳаёти борлигини таъкидлади: «Болалар, оналар, қариялар — кўплар бир неча бор уйини тарк этишга мажбур бўлди, уларнинг ҳеч нарсаси йўқ. Улар ҳозир ўта хавфли ва беқарор шароитларда яшамоқда. Биз ҳозир ҳаракат қилишимиз керак. Бу инқироз янги одатий ҳолга айлана олмайди», — деди Поуп.
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилда Ҳаитидаги тўда ҳужумлари оқибатида 5600 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Ҳаити чуқур сиёсий, иқтисодий ва гуманитар инқирозга дуч келишда давом этмоқда. Пойтахт Порт-о-Пренснинг 80 фоиздан ортиғи қуролли гуруҳлар томонидан назорат қилинади. Мамлакат аҳолиси 11 миллион кишидан ошади ва миллионлаб аҳоли очарчилик хавфи остида.
Мавзуга оид
19:50 / 10.03.2026
Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланди
12:16 / 07.03.2026
Президент педофил-рецидивистлар учун умрбод қамоқ жазоси киритилаётганига изоҳ берди
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
22:34 / 03.03.2026