Ўзбекистон | 13:50 / 21.07.2021
16379
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Nexia-3 ва Spark автомобилларини ишлаб чиқариш камайгани маълум бўлди

Ўтган 6 ойда Nexia-3 ва Spark автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2,5 баробар камайган.

2021 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистонда 108 780та енгил автомобил ишлаб чиқарилди. Давлат статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 675тага камдир.

2020 йилнинг мос даврига қараганда энг катта камайиш Nexia-3 (2,5 баробар) ва Spark (2,4 баробар) автомобиллари ишлаб чиқаришда бўлди.

Қайд этилишича, биринчи ярим йилликда:

  • 31 788 дона «Cоbalt» (2020 йилнинг шу даврига нисбатан 84,4 фоиз);
  • 13 943 дона «Nexia» (39,8 фоиз); 
  • 21 962 дона «Gentra» (84,3 фоиз);
  • 28 772 дона «Damas» ( 107,8 фоиз);
  • 6 085 дона «Spark» (41,9 фоиз);
  • 6 230 дона «Лабо» (179,1 фоиз) автомобиллари ишлаб чиқарилган.

Шу билан бирга, ўтган 6 ой давомида жами 1 855 дона юк автомобиллари ва 495 дона автобус ишлаб чиқарилди.

Аввалроқ, мамлакатда енгил автомобил ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоиздан кўпроққа камайгани хабар қилинганди. Бунга январ ойида Асакадаги заводда ишларнинг тўхтатилиши ва пандемия давридаги яримўтказгичли маҳсулотлар танқислиги сабаб бўлиши мумкинлиги келтирилган.

Хусусан, 2021 йил январ-март ойларида республикада 44 минг 454 дона автомобил ишлаб чиқарилган ва бу ўтган йилнинг мос даври билан таққосланганда 41,2 фоизга кам ҳисобланади.

Мавзуга оид