Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ва Россия меҳнат мигрантларига пенсия бериш бўйича лойиҳа тўғрисида келишиб олди
Тожикистон ижтимоий суғурта ва пенсия агентлиги пенсия таъминоти соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Қирғизистон ва Ўзбекистон билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.
Фото: РИА Новости
Россиядаги тожикистонлик меҳнат мигрантларини пенсия билан таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича келишув лойиҳасининг барча жиҳатлари борасида келишиб олинди, деб маълум қилди Тожикистон ижтимоий суғурта ва пенсия агентлиги директори Дилмурод Давлатзода.
"Россия ва Тожикистон ўртасида пенсия таъминоти соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишув лойиҳасининг баҳсли жойлари бартараф қилинди. Лойиҳа кўриб чиқиш учун ҳукуматга тақдим этилди", — деди Давлатзода.
Унинг сўзларига кўра, Тожикистон ижтимоий суғурта ва пенсия агентлиги пенсия таъминоти соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Қирғизистон ва Ўзбекистон билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.
Душанбе билан тегишли келишув имзоланмаган мамлакатларда ишлайдиган Тожикистон фуқаролари пенсия ёшига етганидан сўнг ижтимоий нафақа олади, деди Давлатзода.
Мавзуга оид
16:18 / 21.02.2026
Хитой дронларни Россияга Таиланд орқали етказиб беришни бошлади
14:13 / 21.02.2026
Одессада РФ дронлари турар жойлар ва ўқув муассасасига зарар етказди
13:36 / 21.02.2026
Киевда РФ денгиз пиёда аскари асирларни отиб ўлдиргани учун умрбод қамоққа ҳукм қилинди
11:28 / 21.02.2026