Жамият | 14:00 / 23.07.2021
11931
2 дақиқада ўқилади

“3 яшар ўғлим йиғлаб отасига шифо сўрайди” – 31 ёшли йигит 5 йилдирки азобда

Ҳар бир инсон ҳаётини сермазмун, соғлом ўтказишни истайди. Аммо ҳар доим ҳам бизнинг айтганимиз бўлавермайди. Қашқадарёлик 31 ёшли Малик Ҳамдамов шу мақсадлари сари қадам ташлаётган паллада келган хасталик уни тўшакка михлади.

5 йилдирки жигар циррози билан курашаётган йигитга шифокорлар жигар кўчириш операцияси тавсия қилишган. Мазкур муолажа хорижда 350 миллион сўм эвазига амалга оширилиши сабаб оиланинг бунга қурби етмаяпти. Оилада ёлғиз боқувчи Маликнинг даволаниши учун бор-йўқларини сотишган. Ҳозир яшаб турган уйларини ҳам сотувга қўйишган.

“Бошимизда соғ юрсалар бўлди, бошқа ҳеч нарса керакмас. 3 ёшли ўғлим жойнамоз устида қўлчасини очиб “Дадам оппоқ бўлсин” деб дуо қилади. Дадам соғ бўлсин, яшасин деб илтижо қилади. Уйимиз сотилишини кутяпмиз. Уй-жой топилар, кўзимизга ҳозир ҳеч нарса кўринмаяпти. Уларнинг соғайиб кетишлари учун ҳар қандай қийинчиликка тайёрман” дейди жасорат билан турмуш ўртоғи Гулҳаё.

Маликнинг аҳволи кундан кунга оғирлашиб бормоқда. Унинг ҳолатидан ҳам буни англаш қийин эмас. Бемор учун онаси Назира опа ва турмуш ўртоғи донорлик қилишмоқчи. Операция имкон қадар тезроқ ўтказилиши учун саховатли инсонларнинг кўмаги ва дуосидан умидвор оила синовли вазиятни бошдан кечирмоқда. Бир оиланинг устунсиз, бир онанинг фарзандсиз, бир қоракўзнинг отасиз қолмаслиги учун имкон борича мадад бўлайлик.

Малик Ҳамдамовга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0423 7450 1046 қариндоши Шаҳбоз Зарипов номида

Ҳумо: 9860 1201 3589 8852 турмуш ўртоғи Гулҳаё Давронова номида

Сбербанк: 4817 7603 1054 4246 таниши Шавкат Жўраев номида

Телефон: +998996712100 (бемор)

Гулмира Тошниёзова,
тасвирчи Азимжон Воҳидов.

Мавзуга оид