Ўзбекистон | 10:08 / 25.07.2021
24262
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус ва пневмония: Кунлик ҳолатлар сони 1200дан ортиқ, яна 6 бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 731 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 494 нафарга етгани, яна 6 киши касаллик қурбони бўлгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 24 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124290 (+731) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 63 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 20 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 91 нафари Жиззах вилоятида,
- 16 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 13 нафари Навоий вилоятида,
- 31 нафари Наманган вилоятида,
- 73 нафари Самарқанд вилоятида,
- 23 нафари Сирдарё вилоятида,
- 79 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 72 нафари Фарғона вилоятида,
- 28 нафари Хоразм вилоятида,
- 88 нафари Тошкент вилоятида,
- 119 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 494 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 105 нафар,
- Бухоро вилоятида 19 нафар,
- Жиззах вилоятида 90 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
- Навоий вилоятида 15 нафар,
- Наманган вилоятида 32 нафар,
- Сирдарё вилоятида 32 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 95 нафар,
- Фарғона вилоятида 55 нафар,
- Хоразм вилоятида 40 нафар,
- Тошкент вилоятида 65 нафар,
- Тошкент шаҳрида 112 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 118638 (+676) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 832 нафарни ташкил қилди.
Мавзуга оид
16:38 / 03.12.2023
Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
18:55 / 27.11.2023
Хитойда болалар пневмонияси билан боғлиқ вазият оғир эмас – ЖССТ
18:31 / 23.11.2023
Тошкентда ЎРВИ тарқалиши кучайди. Вазир масъулларга шошилинч топшириқлар берди
10:13 / 08.02.2022