Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Ўзбекистон бўйича жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида иссиқнинг бироз пасайиши кутилмоқда.
Кундуз куни ҳаво ҳарорати 41-44 даража иссиққача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 45-46 даража иссиққача, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 35-40 даража иссиққача кўтарилади. Шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтда иссиқ бўлади. Шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 41-43 даража иссиқни ташкил этади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 28-33 даража иссиқ бўлади.
Мавзуга оид
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
09:15 / 22.06.2026
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
19:05 / 15.06.2026
Иссиқ ҳафтада жала ҳам кутилмоқда
14:05 / 13.06.2026