Жамият | 21:10 / 26.07.2021
1677
2 дақиқада ўқилади

Наманганнинг бир нечта қисмларида ичимлик суви тармоғи номаълум муддатга қадар ўчирилмоқда

Уйчи ҳамда Наманган тумани, шунингдек, Наманган шаҳрининг бир нечта маҳаллаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли ичимлик суви тармоғида узилишлар юзага келади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “Жийдакапа – Наманган” магистрал ичимлик суви тармоғининг Наманган тумани Эшобод маҳалласи ҳудудидан ўтган қисми, шунингдек, Наманган туманидаги Равнақ маҳалласи ҳудудидаги қисмида фавқулодда носозлик юзага келганлиги аниқланган.

Шу боис, 27 июль куни соат 06:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли:

Уйчи туманининг "Баланд ариқ", "Бўстон", "Гумбаз", "Деҳқон", "Дўстлик", "Истиқлол", "Қумтепа", "Қўрғонча", "Обод", "Овчибулоқ", "Оқтош", "Файзиобод", "Чуртук" МФЙларида;

Наманган туманининг "Қумқўрғон", "Ғайрат", "Қурама", "Қўрғонча", "Эшобод", "Қўшчинор", "Намуна", "Саховат", "Наврўз", "Равнақ", "Қўқонқишлоқ", "Хонобод", "Маллаҳовуз", "Янги йўл", "Нўғайқўрғон", "Қоратепа", "Нуртепа", "Курмак" МФЙларида;

Наманган шаҳрининг "Гўзал", "Баркамол авлод", "Баҳор", "Лола", "Обжувоз", "Саноат", "Яккатут", "Қадамжой", "Соҳибкор", "Янги аср", "Янги қурилиш", "Янги ҳаёт" МФЙларида ва Уйчи кўчасидаги кўп қаватли уйларда ичимлик сув таъминотида кун давомида узилиш кузатилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид