Ўзбекистон | 12:17 / 26.07.2021
65617
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга нисбатан салқин ҳаво оқими кириб келади 

Фото: KUN.UZ

Бугун Ўзбекистонда кам булутли ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 41-44 даража иссиқни, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 45-46 даража иссиқни ташкил этади.

Эртадан бошлаб республиканинг шимолий ҳудудларига ғарбий Қозоғистон орқали Волгабўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади, жануби-шарқий ҳудудларда нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 37-40 даража иссиқ, баъзи жойларда жанубда 42 даража иссиқ, шимолда 34-37 даража иссиқ атрофида бўлади.

Кейинги кунларда салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудига тарқалади. Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин пасаяди ва жума кунига келиб 33-35 даража иссиқни ташкил этади ҳамда меъёрий қийматларга яқинлашади, баъзи ҳудудларда эса июль ойи охири учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даражага паст бўлади.

Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид