Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 сентябрдан Россияга бораётган ўзбекистонликлар махсус иловадан фойдаланиши мажбурий бўлади
Озарбойжон, Молдова, Тожикистон ва Туркманистон фуқаролари ҳам мазкур иловадан фойдаланишига тўғри келади.
Ўзбекистон лабораториялари «Путешествую без COVID-19» («COVID-19сиз саёҳат қиламан») иловасига қўшилди, деб хабар бермоқда Евросиё тараққиёт банки (ЕОТБ) матбуот маркази.
Хабарда айтилишича, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ушбу иловадан фойдаланиш Россияга бораётган ўзбекистонликлар учун мажбурий бўлади. Озарбойжон, Молдова, Тожикистон ва Туркманистон фуқаролари ҳам мазкур иловадан фойдаланишига тўғри келади.
“ЕОТБ Рақамли ташаббуслар жамғармаси томонидан ишлаб чиқилган ушбу илованинг вазифаси коронавирус пандемияси шароитида фуқароларнинг мамлакатлар ўртасида эркин ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашдан иборат. Рақамли ечим касаллик тарқалиш хавфини камайтиради ва давлатлараро даражада ишончли бошқарув тизимини таъминлайди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, трансчегаравий маълумотлар алмашинуви чоғида фуқароларнинг шахсий маълумотлари узатилмайди.
Иловада таҳлил натижаларини кўриш учун белгиланган лабораторияларда ПЗР-тестини топшириш керак бўлади. Маълумот берилишича, ПЗР тестини 87та пунктда топшириш мумкин. Энг яқин пунктларнинг тўлиқ рўйхати билан эса илова орқали танишиш мумкинлиги айтилмоқда.
Қайд этилишича, бугунги кунда ушбу иловадан Россияга киришда Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар – Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари фаол фойдаланмоқда.
Иловани App Store, Google Play ва AppGallery (Huawei иловалар дўкони)да юклаб олиш мумкин.
Мавзуга оид
13:17 / 29.06.2026
Украинанинг 40 кунлик таъсир амалиёти: уруш бурилиш нуқтасидами?
18:12 / 28.06.2026
Москваликлар бензин учун навбат кутмоқда – суратлар
10:40 / 27.06.2026
Авиаёнилғи тақчиллиги: Россия импортни кескин кўпайтирди
20:27 / 26.06.2026