Ўзбекистон | 10:07 / 28.07.2021
39883
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар кескин ўсди, қурбонлар сони бўйича ҳам энг юқори кўрсаткич қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна антирекорд қайд этилганини маълум қилди, сўнгги бир кунда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 843 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 556 нафарга етган, 8 бемор вафот этган.

«2021 йил 27 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 126627 (+843) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 80 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 21 нафари Андижон вилоятида,
  • 21 нафари Бухоро вилоятида,
  • 89 нафари Жиззах вилоятида,
  • 24 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 18 нафари Навоий вилоятида,
  • 31 нафари Наманган вилоятида,
  • 85 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 95 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 75 нафари Фарғона вилоятида,
  • 56 нафари Хоразм вилоятида,
  • 98 нафари Тошкент вилоятида,
  • 123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 556 нафар кишида пневмония аниқланди.

Бу коронавирус ҳолатлари бўйича ҳам, пневмония ҳолатлари бўйича ҳам (жами +1399) пандемия давридаги энг юқори кунлик кўрсаткичлар ҳисобланади. Бундан аввалги антирекорд 27 июль куни қайд этилган, 789 кишида коронавирус, 521 кишида пневмония аниқланганди (+1310).

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 75 нафар,
  • Бухоро вилоятида 19 нафар,
  • Жиззах вилоятида 95 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
  • Навоий вилоятида 20 нафар,
  • Наманган вилоятида 20 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 158 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 31 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 96 нафар,
  • Фарғона вилоятида 56 нафар,
  • Хоразм вилоятида 40 нафар,
  • Тошкент вилоятида 68 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 121145 (+825) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 853 нафарни ташкил қилди. Ўзбекистонда андемия даврида шу вақтгача бир кунда 7тадан ортиқ ўлим ҳақида расман эълон қилинмаганди.

Мавзуга оид