Жамият | 17:39 / 28.07.2021
2525
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда давлат рақамларини яшириб ҳаракатланган «Нексия» ҳайдовчиси машинани ташлаб қочиб кетди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида давлат рақамларини яшириб ҳаракатланган «Нексия» ҳайдовчиси ЙПХ ходимларига дуч келгач, аввалига тўхташ ишорасига бўйсунмасдан қочиб кетган. Сўнг маҳаллалардан бирига кириб, машинани ташлаб қочиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 27 июль куни кечки пайт вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари М41 Бишкек-Душанбе-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Шўрчи тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида тунги рейд тадбирларини олиб бораётганда давлат рақамларини яшириб олган «Нексия» ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан қочиб кетган.

Шундан сўнг, ЙПХ ходимлари унинг орқасидан кузатиб борганда ҳайдовчи машинани Шўрчи тумани Кўклам маҳалласида жойлашган йўлда қолдириб, ўзи ва йўловчилар билан қочиб кетган. ЙПХ ходимлари машина давлат рақамига ёпиштириб қўйилган елим скотчни юлиб олишганда, унинг рақами 75 N 832 GA экани аён бўлади.

Қайд этилишича, холислар иштирокида маъмурий баённома тузилиб, машина тегишли тартибда вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган.

Мавзуга оид