Ўзбекистон | 08:21 / 29.07.2021
3482
1 дақиқада ўқилади

29 июль куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади

29 июль кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37 даража иссиқни ташкил этади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-35 даража иссиқ атрофида бўлади.

Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28 даража иссиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид