Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абитуриентларга рухсатнома бериш 1 августдан бошланади
Бакалавриатга кириш тестларида қатнашиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш 1 августдан бошланади. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.
Рухсатномаларни my.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинетдан юклаб олиш мумкин.
Рухсатномада тест топшириш санаси, жойи ва шу каби муҳим маълумотлар қайд этилган бўлади.
Эслатиб ўтамиз, имтиҳонлар 5 августдан бошланиб, очиқ стадионлар ва хиёбонларда ўтказилади.
Пандемия сабабли тест топшириқлари сони 105 тадан 70 тага қисқартирилди. Бунинг учун жами 3 соат вақт ажратилади.
Бу йил давлат ОТМларининг бакалавриатида кундузги таълимга 113 530 та квота ажратилган.
37 675 абитуриент сиртқи таълимга, 6 550 нафари кечки таълимга қабул қилинади. Магистратура квотаси – 12 900 та.
Филиаллар ва нодавлат ОТМларда давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича 500 та квота ҳам бор.
Мавзуга оид
18:29 / 11.07.2026
Сертификатга эга қарийб 13 минг нафар абитуриент тест синовларидан озод қилинди
21:33 / 21.06.2026
ОТМларга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 432 805 нафардан ошди
17:44 / 25.05.2026
Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати узайтирилди
17:41 / 11.02.2026